date

Жанлуижи Доннарумма расман “Манчестер Сити” сафига қўшилди

Жанлуижи Доннарумма расман “Манчестер Сити” сафига қўшилди

"Манчестер Сити" клуби узоқ кутилган трансферни амалга оширди ва расмий саҳифалари орқали италиялик машҳур посбон Жанлуижи Доннаруммани ўз сафига қўшганини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, “шаҳарликлар” ушбу харид учун 30 миллион евро сарфлади. Шу билан бирга, Доннарумма билан 5 йиллик шартнома тузилди ва унда яна бир йилга узайтириш имкони ҳам назарда тутилган. Бу келишув унинг клуб билан узоқ муддатли режаларини таъминлаб беради.

Эслатиб ўтамиз, Доннарумма 2021 йилда "Милан"дан эркин агент сифатида Парижнинг ПСЖ жамоасига қўшилганди. Орадан тўрт йил ўтиб, у француз клубини тарк этиб, янги чақириқ сифатида Англия собиқ чемпиони таркибига борди.

26 ёшли посбон ўтган мавсум ПСЖ билан фантастик натижа қайд этди — Чемпионлар лигаси совринига эришди. Бироқ, Луис Энрике уни асосий таркибда доимий дарвозабон сифатида кўрмаслигини билдирганди. Шу пайтда “Сити” Эдерсон билан хайрлашиб, Жанлуижини жамоага олиб келиш орқали янги даврни бошлади.

Энди Доннарумма Пеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа билан Европа футболида янги ютуқларга интилмоқчи.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жанлуижи Доннарумма расман “Манчестер Сити” сафига қўшилди