date

Чехия терма жамоаси Фотиҳ Теримга жиддий қизиқиш билдирди

Чехия терма жамоаси Фотиҳ Теримга жиддий қизиқиш билдирди

Маълум бўлишича, Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клубида сўнгги бор иш фаолиятини олиб борган турк футболидаги таниқли мутахассис Фотиҳ Теримга энди Чехиядан расмий таклиф йўлланган.

Ишончли манбаларга кўра, Чехия футбол ассоциацияси ҳозирги бош мураббий Иван Гашек билан йўлларни ажратиш ниятида. Шу боисдан, терма жамоага янги устоз топиш мақсадида беш нафар номзод кўриб чиқилмоқда. Улар орасида чех мураббийлари Михал Билек, Любош Козел, Йиндржих Трпишовский, Мирослав Коубек ва тажрибали турк мутахассиси Фотиҳ Терим бор.

Айтиш керакки, Фотиҳ Терим номи Ўзбекистон футбол ассоциацияси доирасида ҳам тилга олинганди. Аввалроқ ЎФАдан унга таклиф тушгани ва 71 ёшли мутахассис бу таклифни кўриб чиқиш учун вақт сўрагани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фотиҳ Терим ўз фаолияти давомида "Галатасарой" билан бир қатор катта муваффақиятларга эришган, шунингдек Туркия миллий жамоасини ҳам бир неча бор бошқарган. Унинг Чехия футбол ассоциацияси рўйхатида бўлиши, мамлакат терма жамоаси учун янги босқич бошланиши мумкинлигидан дарак бермоқда.

Эндиликда Чехия терма жамоаси раҳбарияти қайси номзодни танлаши футбол мухлислари орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Теримнинг бой тажрибаси ва катта обрўси унинг имкониятларини янада кучайтириб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Чехия терма жамоаси Фотиҳ Теримга жиддий қизиқиш билдирди