date

Мбаппе ва Гюлер голлари Реалга муҳим ғалаба келтирди

Мбаппе ва Гюлер голлари Реалга муҳим ғалаба келтирди

Испания Ла Лигаси 4-туридан ўрин олган марказий баҳсда Мадриднинг «Реал» клуби меҳмон сифатида «Реал Соседад» майдонига ташриф буюрди. Шиддатли тарзда кечган учрашувда мадридликлар муҳим ғалабани қўлга киритиб, чемпионатдаги етакчиликни янада мустаҳкамлашди.

Беллашув аввалидаёқ «қироллик клуби» ўз сўзини айтди. 12-дақиқада юлдуз ҳужумчи Килиан Мбаппе гол уриб, ҳисобни очди ва жамоасига устунлик олиб келди. Биринчи бўлим якунига яқин эса турк футболчиси Арда Гюлер аниқ зарбаси билан ҳисобни 2:0 кўринишига етказди.

Иккинчи таймда эса майдон эгалари ҳаракатини кучайтирди. 56-дақиқада Микел Оярзабал пенальтидан аниқ амалга оширган зарбаси билан «Реал Соседад» учун ягона жавоб голини киритди. Шундан кейин ҳам мезбонлар бир неча бор хавфли ҳужум уюштирди, аммо Куртуа ва ҳимоячиларнинг ишончли ўйини мадридликларни ғалабани сақлаб қолишига ёрдам берди.

«Реал Соседад» - «Реал Мадрид» 1:2
Голлар: Оярзабал (пен. 56) - Мбаппе (12), Гулер (44).
Реал Соседад - Ремиро, Горротхатеги (Каррикабуру, 78), Зубелдиа, Ариц (Арамбуру, 57), Баррене, Оярзабал, Гедеш (Кубо, 66), Чалета-Сар, Серхио Гомес, Готи (Солер, 57), Марин (Захарян, 66).
Реал Мадрид - Куртуа, Карвахал (Трент, 82), Милитао, Хейсен, Каррерас, Чуамени, Себалос (Асенсио, 68), Гюлер, Браҳим (Валверде, 46), Винисиус (Гарсия, 68), Мбаппе.

Шу тариқа, «Реал Мадрид» сафарда қўлга киритган ғалабаси орқали очколарини 12 тага етказди ва жадвалда пешқадамликни давом эттирмоқда. «Реал Соседад» эса 2 очко билан пастки ўринларда қолди.

Мбаппе ва Гюлернинг ёрқин ўйини мухлисларга катта таассурот қолдирди ва «Реал»нинг янги мавсумдаги даъвогарлигини яна бир бор намоён этди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе ва Гюлер голлари Реалга муҳим ғалаба келтирди