date

“Бешиктош”га дебют голини урган Шомуродов ўйиндан кейин нималар деди?

“Бешиктош”га дебют голини урган Шомуродов ўйиндан кейин нималар деди?

Туркия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган “Бешиктош” – “Истанбул Башакшеир” баҳси кутилганидек қизғин кечди. Ушбу ўйин мухлислар учун нафақат кескин вазиятлари, балки Элдор Шомуродовнинг илк голи билан ҳам ёдда қолди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси асосий таркибда майдонга тушди ва 71-дақиқада жамоаси дарвозасига йўл топиб, ҳисобни очди. Бу Шомуродовнинг “Башакшеҳир” сафидаги дебют голи бўлди. Бироқ сўнгги дақиқаларда мезбонлар кескинликни ошириб, икки марта тўп киритишга эришди ва учрашув 2:1 ҳисобида “Бешиктош” фойдасига якунланди.

Ўйиндан кейин Элдор ўз фикрлари билан бўлишди:
“Ростини айтсам, ғалабага яқин эдик. Бутун баҳс давомида ҳаракатимиз яхши эди. Аммо охирги дақиқаларда диққатни йўқотиб қўйдик ва икки бор тўп ўтказиб юбордик. Бир муддат гол ура олмадим, лекин энди ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”, – деди Шомуродов.

Шунингдек, ҳужумчи жамоага яқинда қўшилиши кутилган янги мураббий ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:
“Айни пайтда жамоа яхши кунларни бошдан кечираётгани йўқ. Бироқ янги бош мураббий келиши билан вазиятни тузатишимизга ишончим комил. Унинг қўл остида янада кучлироқ бўламиз”, – дея қўшимча қилди Элдор.

Эслатиб ўтамиз, “Истанбул Башакшеҳир” яқинда туркиялик мутахассис Нури Шаҳин билан шартнома имзолаганини расман маълум қилди. Яқин кунларда у жамоада иш бошлаши кутилмоқда.

Шу тариқа, Шомуродовнинг Туркиядаги илк голи мухлислар учун умид уйғотди, аммо “Башакшеҳир” ғалабани бой берди. Энди барча эътибор янги мураббий қўл остидаги ўйинларга қаратилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Бешиктош”га дебют голини урган Шомуродов ўйиндан кейин нималар деди?