date

Элдор Шомуродов дебют голини урган баҳсдаги статистикаси билан танишинг

Элдор Шомуродов дебют голини урган баҳсдаги статистикаси билан танишинг

Туркия Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган кескин баҳсда “Истанбул Башакшеҳир” жамоаси сафарида “Бешиктош” билан куч синашди. Мазкур тўқнашувда ўзбек легионерлари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ҳам иштирок этишди. Афсуски, Истанбул клуби баҳс якунида 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Беллашувни асосий таркибда бошлаган Элдор Шомуродов 71-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бироқ “Бешиктош” футболчилари сўнгги дақиқаларда иккита жавоб голи билан устунликни қўлга киритишди. Аббосбек Файзуллаев эса ўйиннинг сўнгги сонияларида — 90+3-дақиқада захирадан майдонга туширилди.

Шомуродовнинг мазкур баҳсдаги шахсий кўрсаткичлари эътиборга молик бўлди:

Асосий кўрсаткичлар:

  • Майдондаги вақт: 85 дақиқа

  • Урилган гол: 1

  • Ассист: 0

  • Аниқ узатмалар: 18/22 (82%)

  • Дарвоза томон йўлланган зарбалар: 2

  • Тўпга тегинишлар: 32 марта

  • Калит узатма: 1

  • Тўп йўқотиш: 7 марта

  • Қоидабузарлик: 1

  • Ишлаб олинган стандарт зарбалар: 2

  • Ҳаводан узатма: 1

  • Ердаги курашлар (ғалаба): 7дан 3та

  • Ҳаводаги дуэллар (ғалаба): 4дан 1та

Шу тариқа, Элдор Шомуродов “Башакшеҳир” сафидаги биринчи голини уриб, ўзини кўрсата олди. Бироқ бу натижа жамоага очко олиб келишга етарли бўлмади. Мухлислар эса легионеримиздан кейинги учрашувларда янада самарали ўйин кутишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов дебют голини урган баҳсдаги статистикаси билан танишинг