Туркия Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган “Бешиктош” – “Истанбул Башакшехир” тўқнашуви катта қизиқиш билан кузатилди. Учрашув якунида ҳисоб 2:1 кўринишида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.
Беллашувда ўзбекистонлик легионерлар иштирок этди. Ҳужумчи Элдор Шомуродов баҳсни асосий таркибда бошлади ва 85-дақиқада захирага олинди. Миллий терма жамоамиз сардори ҳисобни очган гол муаллифи сифатида эътибор марказига тушди. У 71-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасига устунлик олиб келган эди.
Шу билан бирга, яна бир ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев ҳам майдонга тушди. Аммо у ўйиннинг сўнгги дақиқаларида – 90+3 дақикада баҳсга қўшилди ва жамоасига ёрдам беришга улгурмади.
Беллашувдан кейин статистика ва индивидуал кўрсаткичлар эълон қилинди. Нуфузли Sofascore портали Элдор Шомуродовнинг ҳаракатларини юқори баҳолаб, унга 7,6 рейтинг берди. Аббосбек Файзуллаев эса қисқа вақтда иштирок этгани боис 6,7 балл билан чекланди.
Шомуродовнинг бу ўйини нафақат ўз клуби мухлисларини, балки ўзбек футболи ишқибозларини ҳам қувонтирди. Чунки у янги жамоаси сафида тобора муҳим фигурага айланаётганини амалда кўрсатмоқда.
“Башакшеҳир” эса барибир мағлубиятдан қоча олмади. Бироқ Элдор Шомуродовнинг голи унинг янги клубидаги асосий ҳужумчи сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлаб берди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!