date

ЖЧ-2025. Исроиловнинг ғалабаси: Ўзбекистон яна пешқадамликни қайтарди! (видео)

ЖЧ-2025. Исроиловнинг ғалабаси: Ўзбекистон яна пешқадамликни қайтарди! (видео)

Англия заминида ўтаётган Жаҳон чемпионати-2025 бокс мусобақасида юртимиз вакиллари бирин-кетин муносиб натижалар қайд этишда давом этмоқда. Шунингдек, бугун бўлиб ўтган куннинг олтинчи финали ҳам мухлислар учун эсда қоларли воқеага айланди.

-85 кг вазн тоифасидаги ҳал қилувчи жангда ўзбекистонлик Акмалжон Исроилов мезбон мамлакат боксчиси Теагн Стоттга қарши рингга чиқди. Шиддатли беллашув тўлиқ уч раунд давом этди ва ҳакамлар ягона қарор билан Исроиловни ғолиб деб топди. Натижада, йигитимиз жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.

Бу зафардан сўнг, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоавий ҳисобда олтин медаллар сони бўйича етакчиликни қайта қўлга киритди. Ҳозирги кунда жамоамиз хазинасида 6 та олтин, шунингдек, битта кумуш ва 3 та бронза медаллар мавжуд. Шу тариқа, қўшни Қозоғистондан медаллар бўйича пешқадамликни қайтариб олишга муваффақ бўлдик.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Фазлиддин Эркинбоев илк олтинни олиб келган бўлса, Асадхўжа Мўйдинхўжаев иккинчи, Жавоҳир Умматалиев учинчи, Тўрабек Ҳабибуллаев тўртинчи, Абдумалик Халоков эса бешинчи чемпионлик медалини юртимиз хазинасига қўшганди. Шунингдек, Навбаҳор Ҳамидова кумушга эга чиққан бўлса, аёллар ўртасидаги баҳсларда яна учта бронза медали қўлга киритилди.

Бокс. ЖЧ-2025. Финал. 14 сентябр
-85 кг: Акмалжон Исроилов — Теагн Стотт (Англия) – 5:0

Энди эътибор сўнгги финалга қаратилмоқда. Унда юртдошимиз Жаҳонгир Зокиров Қозоғистон вакили Оралбайга қарши рингга кўтарилади. Айнан ушбу беллашув турнирнинг умумий ғолибини белгилаб бериши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2025. Исроиловнинг ғалабаси: Ўзбекистон яна пешқадамликни қайтарди! (видео)