date

Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди

Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди

АПЛ 4-туридан ўрин олган дерби баҳсида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни йирик 3:0 ҳисобида таслим этди. Учрашувдан кейин «шаҳарликлар» мураббийи Пеп Гвардиола ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.

Испаниялик мутахассис айтишича, жамоага олдиндаги 11 ой мобайнида ҳар уч кунда майдонга тушишга тўғри келади. Шу сабабли бир футболчидан доимо ўнг қанотда ҳаракат қилишни талаб этиб бўлмаслигини таъкидлади.

— Агар сиз Ҳусанов ҳар бир учрашувда ўнг қанот ҳимоячи сифатида майдонга тушади деб ўйласангиз, айтаман – бунинг иложи йўқ. Бизга яна футболчилар керак бўлади. Аммо мен унинг жисмоний кўрсаткичларини яхши биламан. У ҳали ёш, ўрганиши ва ўсиши лозим. Шунга қарамай, у жуда тезкор. Бугун янги вазифасида қанотни мустаҳкам ёпди. Ҳусанов тоза футбол кўрсатди, тўпни деярли йўқотмади, — деди Гвардиола.

Мураббий шунингдек, ҳимоячининг баъзан ортиқча энергияси нотўғри қарор қабул қилишга олиб келиши мумкинлигини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бу кичик камчилик вақт ўтиши билан йўқолади.

— Ҳусанов билан кўп гаплашамиз. Бу фақат вақт масаласи. Унинг тезлиги ажойиб, у доимо ҳушёр. Бугунги дербида у жуда, жуда яхши ўйнади, — дея қўшимча қилди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов дербининг биринчи бўлимида жамоасининг энг яхши уч футболчисидан бири сифатида қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди