Бугун футбол ихлосмандлари учун кутилган кунлардан бири — Элит Осиё чемпионлар лигаси, Ла Лига ва А Серия доирасида қатор қизиқарли беллашувлар ўтказилади. Ҳар бир мусобақада мухлислар катта қизиқиш билан кутган марказий ўйинлар намойиш этилади.
Энг аввало, Элит ОЧЛнинг дастлабки турида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган "Насаф" майдонга тушади. Қаршиликлар Саудия Арабистонининг йирик клуби "Ал-Аҳли" меҳмони сифатида баҳс олиб боришади. Ушбу беллашув Тошкент вақти билан соат 23:15 да бошланади. Бу тўқнашувда "Насаф"нинг қай даражадаги тайёргарлиги синовдан ўтиши барча ишқибозлар учун катта қизиқиш уйғотмоқда.
Шунингдек, турнинг бошқа ўйинлари ҳам мухлисларни бефарқ қолдирмайди. "Шаржа" ўз майдонида Қатарнинг "Ал-Ғарафа" клубини қабул қилади (18:45). Кейинги баҳсда "Ал-Ваҳда" кучли рақиб саналган "Ал-Иттиҳод"га қарши майдонга тушади (21:00). Шунингдек, "Аш-Шорта" ҳамда "Ас-Садд" жамоалари ўртасидаги тўқнашув соат 23:15 да старт олади.
Европа майдонларида ҳам қизиқарли беллашувлар кутиб турибди. Испания Ла Лигасининг 4-турида "Эспаньол" ҳамда "Мальорка" жамоалари тўқнашади. Ушбу баҳс тунги соат 00:00 да бўлиб ўтади.
Италия чемпионати — А Серияда эса 3-турдан ўрин олган икки муҳим ўйин мухлисларни кутмоқда. "Верона" ўз майдонида "Кремонезе"га қарши баҳс олиб боради (21:30). Шундан сўнг, "Комо" ва "Женоа" клублари ўртасидаги ўйин кечки соат 23:45 да бошланади.
Футбол ихлосмандлари учун бугунги кун тўлиқ эмоцияларга бой кечиши аниқ. Бир вақтнинг ўзида турли қитъаларда бўлиб ўтадиган беллашувлар футбол кечасини янада қизиқарли ва шиддатли қилиб юборади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!