
UFC’нинг таниқли собиқ чемпиони Конор Макгрегор Ирландия президентлиги учун курашдан ўз номзодини қайтариб олди.
“Узоқ ўйлаб, оилам билан маслаҳатлашган ҳолда президентлик пойгасидан чиқишга қарор қилдим. Бу осон бўлмаган, аммо ҳозирча энг тўғри йўл шу деб ҳисоблайман”, — дея баёнот берди спортчи Х ижтимоий тармоғида.
Маълумки, Ирландияда президентлик сайлови 2025 йил 11 ноябрда бўлиб ўтади. Макгрегор эса 4 сентябр куни ўз номзодини қўйишини расман эълон қилганди.
Шундай қилиб, жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотган сиёсий “дебют” жуда қисқа муддат ичида якунланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар