Халқаро спорт таҳлиллари маркази (CIES) дунёдаги энг йирик клубларнинг ҳозирги таркибини шакллантириш учун сарфлаган маблағлари ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди. Рейтингда нафақат тўғридан-тўғри трансфер ҳақлари, балки бонуслар, ижара ва тўловларнинг барча турлари инобатга олинган.
Талаб юқори бўлган жамоалар орасида “Челси” барча рақибларини ортда қолдирди. Лондон клуби ўз таркиби учун 1,314 миллиард евро сарфлаб, 1-ўринга чиқди. Унинг орқасидан “Манчестер Сити” (1,128 миллиард евро) ва “Манчестер Юнайтед” (1,071 миллиард евро) жойлашди.
Қизиғи шундаки, ўтган йилга нисбатан трансфер харажатлари сезиларли даражада ошиб, кучли ўнликдаги клубларнинг умумий сарфи 15 фоизга кўтарилди — 8,44 миллиард евродан 9,67 миллиард еврони ташкил қилди. Бу эса Европада трансфер бозори янада қизиб бораётганини англатади.
Энг кўп маблағ йўналтирган йигирма клуб рўйхати қуйидагича:
-
“Челси” – 1,314 млрд евро
-
“Манчестер Сити” – 1,128 млрд евро
-
“Манчестер Юнайтед” – 1,071 млрд евро
-
“Ливерпуль” – 1,065 млрд евро
-
“Арсенал” – 1,001 млрд евро
-
“Тоттенхэм” – 974 млн евро
-
“ПСЖ” – 873 млн евро
-
“Реал” – 854 млн евро
-
“Ньюкасл” – 816 млн евро
-
“Атлетико” – 572 млн евро
-
“Ноттингем Форест” – 508 млн евро
-
“Ювентус” – 503 млн евро
-
“Бавария” – 496 млн евро
-
“Вест Хэм” – 494 млн евро
-
“Барселона” – 463 млн евро
-
“Наполи” – 456 млн евро
-
“Ал-Ҳилол” – 451 млн евро
-
“Лейпциг” – 434 млн евро
-
“Астон Вилла” – 427 млн евро
-
“Брентфорд” – 418 млн евро
Бу рақамлар орқали айтиш мумкинки, замонавий футболда юқори даражада рақобат қилиш учун клублар миллиардлаб маблағ сарфлашдан қайтмаяпти. Айниқса Англия клублари трансфер бозорида етакчиликни қўлдан бой бермаяпти.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!