date

Усман Нурмагомедов Пол Хьюз билан реванш олдидан нималар деди?

Усман Нурмагомедов Пол Хьюз билан реванш олдидан нималар деди?

PFL енгил вазн тоифасидаги амалдаги чемпион Усман Нурмагомедов 3 октябрь куни Дубайда ташкил этиладиган нуфузли "PFL Champions Series Road to Dubai" турнирида ирландиялик Пол Хьюзга қарши реванш жангини ўтказишдан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Россиялик маҳоратли жангчи танаффус унинг формасига таъсир қилмаганини таъкидлади:

«Танаффус сўнгги хатога айланиши мумкинми? Йўқ, мен буни мутлақо шундай деб ҳисобламайман. Бу вақт давомида доимий равишда тайёргарлик машғулотларини бажардим. Пол Хьюз менга янгича ҳеч нарса таклиф қила олмайди. У фақатгина спарринг-ҳамкор, шу билан чекланади. У менга жиддий қийинчилик туғдира олмайди. Бироқ шуни очиқ айтаман: илк жангимизда унга етарлича ҳурмат кўрсатмаганим катта хатолик эди. Бу сафар эса уни рақиб сифатида тўлиқ ҳурмат қиламан ва ўша хатони такрорламайман», – деди Нурмагомедов.

Эслатиб ўтиш жоиз, Усман Нурмагомедов ва Пол Хьюз 2025 йилнинг январ ойида илк марта октагонда тўқнаш келган эди. Ўша беш раундлик жангда ҳакамлар қарорига кўра россиялик спортчи ғалаба қозонган ва камарини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Дубайдаги реванш жангда ҳар икки жангчи учун ўзига хос синов кутиб турибди. Нурмагомедов ўз чемпионлик мавқеини яна бир бор исботлашни мақсад қилган бўлса, ирландиялик Пол Хьюз илк мағлубияти учун қасос олишга ҳаракат қилади.

Шубҳасиз, мазкур жанг PFL йилнинг энг кўзга кўринган ва ёрқин тўқнашувларидан бири сифатида тарихда қолиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Усман Нурмагомедов Пол Хьюз билан реванш олдидан нималар деди?