Нюкасл - Барселона 1:2 Решфорднинг дубли каталонияликларга ғалаба келтирди

Нюкасл - Барселона 1:2 Решфорднинг дубли каталонияликларга ғалаба келтирди

УЭФА Чемпионлар Лигаси 1-тур доирасида “Барселона” сафарда “Нюкасл Юнайтед” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса каталонлар устунликни қўлга олди – Маркус Решфорд 58 ва 67-дақиқаларда кетма-кет иккита гол урди. “Нюкасл” фақат ўйиннинг 90-дақиқасида Энтони Гордоннинг голи билан фарқни қисқартира олди.

Статистикалар:

  • Барселона 19 та зарба йўллади (5 таси аниқ)
  • 65% тўп назорати, 537 пас, 85% пас аниқлиги
  • Нюкасл 10 зарба, 6 аниқлик билан зарба берди
  • 283 пас ва 72% аниқлик

“Барселона” гуруҳда муҳим уч очкони қўлга киритди, “Нюкасл” эса уйда имкониятни бой берди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар