«МЮ» Моуриньога неча йиллик шартнома ва қанча пул таклиф қилаётгани маълум » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«МЮ» Моуриньога неча йиллик шартнома ва қанча пул таклиф қилаётгани маълум

Спорт 21-12-2016, 21:01 548
«МЮ» Моуриньога неча йиллик шартнома ва қанча пул таклиф қилаётгани маълум

«Манчестер Юнайтед» Жозе Моуриньо билан янги шартнома тузса, португалиялик мутахассис каттагина маблағ ишлаб олади. Жорий йилнинг ёзида португалиялик мутахассис билан 3 йиллик шартнома тузилганди, энди эса томонлар ҳамкорлик муддатини узайтирмоқчи.

Daily Express нашрига асосланиб Kun.uz ёзишича, янги келишув муддати 2025 йилгача бўлади. Агар Жозе Моуриньо бу шартномага қўл қўйса, бу муддат ичида у 135 млн фунт (160 миллион евро) ишлаб олади.

53 ёшли мутахассис раҳбарлигида манкунианликлар жамоаси жорий мавсумнинг 17-туридан кейин Англия чемпионати турнир жадвалида 30 очко билан олтинчи ўринни эгаллаб турибди.


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.