date

Роналду ва Феликс юлдузли кечада «Ан Наср»ни йирик ғалабага етаклади (видео)

Роналду ва Феликс юлдузли кечада «Ан Наср»ни йирик ғалабага етаклади (видео)

Саудия Арабистони Про лигасининг 3-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ан Наср» ўз майдонида «Ар Риёд»ни қабул қилди ва мухлислар учун эсдан чиқмас томоша намойиш этди. Криштиану Роналду ва Жоау Феликснинг аъло даражадаги ўйини, шунингдек, Кингсли Команнинг голи жамоага йирик ҳисобда зафар келтирди – 5:1.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ мезбонлар устунлиги кўзга ташланди. 6-дақиқадаёқ Феликс ҳисобни очди ва «Ан Наср»га енгиллик бахш этди. 30-дақиқада Кингсли Команнинг аниқ зарбаси устунликни икки баравар оширди. Орадан кўп ўтмай, 33-дақиқада Роналду ўзининг классик голларидан бирини йўллаб, мухлисларни қувончга тўлдирди.

Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумлар тўхтамади. 49-дақиқада Феликс ўзининг иккинчи голини киритиб, дубл қайд этди. Бироздан кейин меҳмонлар Мамаду Силла орқали ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Аммо барибир сўнгги сўзни Роналду айтди – 76-дақиқада у яна бир гол уриб, ўйинда дублни қайд қилди.

Саудия Про лигаси. 3-тур

Ан Наср – Ар Риёд – 5:1

Голлар: Феликс 6, 49, Роналду 33, 76, Коман 30 – Мамаду Силла 51.

Португалиялик юлдуз шу тариқа ўз карьерасидаги 944 ва 945-голларини урди. Энди унга тарихий минглик маррасигача атиги 55та гол қолди. Унинг машҳур гол серияси янада қизиқиш уйғотмоқда.

«Ан Наср» эса ушбу ғалабадан сўнг 3-тур натижаларига кўра 9 очко жамғарди ва чемпионликка асосий даъвогарлардан бири сифатида пешқадамликка чиқди. «Ал Иттиҳод» ҳам худди шунча очкога эга бўлиб, турнирнинг юқори қисмида рақобат кучаймоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду ва Феликс юлдузли кечада «Ан Наср»ни йирик ғалабага етаклади (видео)