date

Хаби Алонсо «Реал» билан тарихий рекордни такрорлади

Хаби Алонсо «Реал» билан тарихий рекордни такрорлади

Мадриднинг машҳур клуби «Реал» Испания Ла Лигаси 5-туридан ўрин олган баҳсда «Эспаньол»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу ғалаба нафақат жамоа учун, балки бош мураббий Хаби Алонсо учун ҳам тарихий аҳамият касб этди. Opta Sports тарқатган маълумотларга кўра, у мадридликлар тарихида илк бешта чемпионат ўйинида кетма-кет ғалаба қозонган учинчи мураббийга айланди.

Тарихга назар ташласак, бу кўрсаткичга фақат икки мураббий эришган эди. Биринчи ҳолат 1928/29 йилги мавсумда қайд этилган, ўшанда Хосе Қуиранте «Реал»ни шундай натижага олиб чиққан. Орaдан қарийб етмиш йил ўтиб, 2004/05 йилги мавсумда Вандерлей Люксембурго ҳам шундай муваффақиятга эришганди. Энди эса Хаби Алонсо ушбу шарафли рўйхатга қўшилди.

Алонсо шогирдлари жорий мавсумда нафақат ғалабалар билан, балки самарали ва жозибали ўйини билан ҳам мухлисларнинг ишончини қозонмоқда. «Эспаньол» устидан қозонилган сўнгги ғалаба жамоанинг очколарини 15 тага етказди ва мадридликлар жадвалнинг мутлақ пешқадамига айланди.

Ҳозирги кунда асосий рақиб саналадиган «Барселона» эса битта ўйини кам бўлишига қарамасдан, атиги 10 очко жамғарган. Бу эса мухлислар орасида Ла Лигадаги янги мавсум интригаси ҳақида катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Алонсо учун эса бу ғалабалар шахсий муваффақиятдир. У бутун дунёда ҳурматга сазовор бўлган собиқ футболчи сифатида энди мураббийлик йўлида ҳам ўз сўзини қатъий айта бошлади. «Реал» тарихидаги бундай старт унга катта ишонч бағишламоқда ва жамоа олдида катта мақсадлар тургани шубҳасиз.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо «Реал» билан тарихий рекордни такрорлади