Дембеле «Олтин тўп» маросимида кўз ёшларини изоҳлади

Дембеле «Олтин тўп» маросимида кўз ёшларини изоҳлади

«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле 2025/2026 йилги мавсум якунида «Олтин тўп»га сазовор бўлди. У мукофотни олиш маросимида кўз ёшларини тўхтата олмагани сабабини айтиб ўтди.

Футболчи онасига мурожаат қилган пайтда йиғлаб юборганини очиқлади:

«Мен барчага кучли бўлиб, миннатдорчилик билдирмоқчи эдим. Аммо оилам ҳақида ва бошиданоқ менга ёрдам бериб, доим ёнимда турганлари ҳақида гапирганимда, ҳис-туйғуларимни жиловлай олмадим. Шу боис ўзига хос тарзда тўхтай олмадим», — деди Дембеле.

Эслатиб ўтамиз, сўровнома натижасига кўра, у «Барселона» ва Испания терма жамоаси аъзоси Ламин Ямални ортда қолдирди. Учинчи ўринни эса француз ҳужумчисининг жамоадоши Витинья эгаллади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар