Парижда нуфузли «Олтин тўп» тақдимот маросими бўлиб ўтди ва барча йўналишларда ғолиблар эълон қилинди.
Асосий номинациялар ғолиблари:
Олтин тўп — Усмон Дембеле («ПСЖ»);
Аёллар орасида Олтин тўп — Айтана Бонмати («Барселона»);
Сократес мукофоти (инсонийлик фаолияти учун) — Сира Мартинес;
Йилнинг энг яхши эркаклар клуби — «Пари Сен-Жермен»;
Йилнинг энг яхши аёллар клуби — «Арсенал»;
Йил мураббийи — Луис Энрике («ПСЖ»);
Аёллар орасида йил мураббийи — Сарина Вигман (Англия терма жамоаси);
Йилнинг энг яхши ёш футболчиси — Ламин Ямал («Барселона»);
Аёллар орасида йилнинг энг яхши ёш футболчиси — Вики Лопес («Барселона»);
Лев Яшин мукофоти — Жанлуижи Доннарумма («Манчестер Сити»/«ПСЖ»);
Аёллар орасида Лев Яшин мукофоти — Ханна Хэмптон («Челси»);
Герд Мюллер мукофоти — Виктор Дьёкереш («Арсенал»/«Спортинг»);
Аёллар орасида Герд Мюллер мукофоти — Эва Пайор («Барселона»).
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Олтин тўп» соврини «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родрига насиб этган эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!