"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим қишки трансфер ойнасида "Интер" ҳимоячиси Федерико Димаркони ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилмоқда. Бу ҳақда Италия нашрларидан бири бўлган "il Napolista" хабар берди.
Хабарга кўра, "қизил иблислар" устози Аморим Италиялик ҳимоячининг ўйинини юқори баҳолаган ва унинг техник маҳорати, зарба бериш қобилиятига жуда катта эътибор қаратади. Димарконинг марказий ҳимоячи сифатида ўйнаш тажрибаси португалиялик мураббийга жамоадаги уч кишилик ҳимоя схемасида уни қўллаш имконини беради.
Федерико Димарконинг "Интер" билан шартномаси 2027 йилда тугайди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Ўтган мавсумда, Милан жамоаси сафида барча мусобақаларда 4 та гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширган.
Аморимнинг Димаркони ўз сафига қўшиш истаги "Манчестер Юнайтед"нинг ҳимоя линиясини янада мустаҳкамлаш ва тактик жиҳатдан кучайтириш мақсадида амалга оширилмоқда. Унга кўра, Димарконинг кўникмаси ва тажрибаси жамоага катта фойда келтиради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!