Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоаси ва мадридлик «Реал» ўртасидаги тўқнашувга қизиқиш жуда юқори бўлди. УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган учрашув учун барча билетлар сотиб бўлингани ҳақида мезбон клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур беллашув 30 сентябрь куни, сешанбада Олма-отадаги стадионда ўтказилади.
«Қайрат» мусобақанинг янги мавсумида омадсиз старт олди. Биринчи турда қозоғистонлик футболчилар сафарда Лиссабоннинг «Спортинг» клубига 1:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.
Шу билан бирга, «Реал Мадрид» турнирни муваффақиятли бошлади. Хаби Алонсо бошқарувидаги жамоа «Сантьяго Бернабеу»да Франциянинг «Марсель» клубини 2:1 ҳисобида таслим этди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар