date

Суперлигада 23-тур бошланади: чемпионлик учун кескин кураш

Суперлигада 23-тур бошланади: чемпионлик учун кескин кураш

Бугундан Суперлигада 23-тур учрашувларига старт берилади. Беш кун давомида мухлислар қизиқарли ва драматик тўқнашувларнинг гувоҳи бўлишади. Чемпионлик учун олиб борилаётган курашда турни "Насаф" очиб берса, "Нефтчи" якунлаб беради.

25 сентябрь

20:15. “Насаф” – “Хоразм”
Қаршидаги баҳсда маҳаллий клуб "Хоразм"ни қабул қилади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари учун натижа энг устувор вазифа. Чунки саноқли кунлардан кейин ОЧЛ Элитда Саудиянинг машҳур гранди “Ал-Ҳилол”га қарши ўта мураккаб беллашув кутмоқда. Шу сабаб "Насаф" бу сафар эҳтиёткор ўйин кўрсатиши ва кучини тежаши кутиляпти.

26 сентябрь

19:00. “Андижон” – ОКМК
"Андижон" ҳам халқаро майдонда иштирок этмоқда. "Бургутлар" 1 октябрь куни Қатарнинг "Ал-Аҳли" клубини қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан Максим Шацких жамоаси учун ички чемпионатда ҳам ғалаба жуда муҳим.

27 сентябрь

18:00. “Навбаҳор” – “Қизилқум”
"Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси давом этмоқда. Бухорода 0:5 ҳисобидаги мағлубият клубда жиддий муаммолар борлигини кўрсатди. Бош мураббий Сергей Лушчан жамоа билан эмас, ўринбосарлар устози Шерзод Жўраев шуғуллантираётгани ҳақида хабарлар бор. “Қизилқум”га қарши баҳсда ҳам осон бўлмайди.

28 сентябрь

17:30. “Қўқон-1912” – “Бунёдкор”
Биринчи даврадаги ўйинда қўқонликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Кейинги турда эса “Бунёдкор” ОКМКдан 5 та гол қабул қилиб олди. Илёс Зейтуллаев бу сафар ўз мухлисларини хурсанд қилиш учун ҳаракат қилади.

29 сентябрь

19:00. “Динамо” – “Шўртан”
“Шўртан” "Пахтакор"дан бир очко олиб сенсация кўрсатди. Аммо уларнинг лигада қолиш имконияти жуда оғир. Самарқанддаги “Динамо”га қарши баҳсда ютишдан бошқа иложи йўқ.

19:00. “Пахтакор” – “Сурхон”
"Шерлар" ўз уйида ёш ва тезкор таркибга эга "Сурхон"га қарши баҳс олиб боради. Маҳорат жиҳатидан устун бўлган "Пахтакор" мухлислар олдида ғалаба учун майдонга тушади.

30 сентябрь

19:00. “Машъал” – “Бухоро”
Икки қўшни жамоа тўқнашуви. Александр Хомяков собиқ клубига қарши майдонга тушади. Имкониятлар тенг ва ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилиши мумкин.

19:00. “Сўғдиёна” – “Нефтчи”
Турнинг энг марказий баҳси. Чемпионликка жиддий даъвогар “Нефтчи”ни Жиззахда ҳақиқий синов кутяпти. Иван Бошкович шогирдлари жиддий кучайиш орқали рақобатбардошликни оширган. Имкониятлар тенг ва мухлислар учун драматик баҳс бўлиши шубҳасиз.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлигада 23-тур бошланади: чемпионлик учун кескин кураш