
Мадриднинг «Реал» футбол клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Фаластинда йил одами деб тан олинди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Мазкур воқеага бағишланган тантанали маросимда 1200 киши, жумладан, Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос ҳам қатнашган.
Хабар беришларича, футболчи «спортдаги ва инсоний сифатлари учун» алоҳида эътирофга сазовор бўлган.
2016 йилнинг март ойида Роналду бомбардимон оқибатида оиласидан айрилган фаластинлик 5 ёшли етим бола билан учрашган эди.
Қайд этишларича, яқин вақт ичида мукофот Испанияга етказилади ва Роналдуга шахсан топширилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар