Жорий йилнинг 16 октябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан қитъа миқёсида футболнинг энг сара вакилларини тақдирлаш маросими ўтказилади. Ушбу тантанали тадбирда 2025 йилдаги йирик мусобақалар, жумладан, U-17 ва U-20 Осиё кубоклари ҳамда турли халқаро чемпионатларда ўз маҳорат ва иқтидорини намоён этган футболчилар, мураббийлар ва расмий шахслар махсус совринларга сазовор этилади.
Қувонарли жиҳати шундаки, турли номинациялар қаторида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоси Садриддин Ҳасанов ҳам “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” йўналиши бўйича асосий номзодлардан бири сифатида кўрсатилган.
Ҳасановга бу йўналишда Австралиялик Алекс Бадолато ва Саудия Арабистони шарафини ҳимоя қилаётган Ҳамид Юсуф муносиб рақобатчи бўлади.
Маълумот учун, ёш ҳамюртимиз Садриддин Ҳасанов шу йил Саудия Арабистонида ўтказилган U-17 Осиё чемпионатида “Турнирнинг энг яхши футболчиси” сифатида эътироф этилган эди.
Ғолиблар номи 16 октябрь куни ўтказиладиган тантанали маросимда маълум қилинади. Ўз навбатида, футболчимизга омад ва зафарлар тилаймиз!
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!