date

Неймар ичимликка ружу қўйиб, спортдан узоқлашмоқда

Неймар ичимликка ружу қўйиб, спортдан узоқлашмоқда

Бразилиялик юлдуз Неймарнинг аҳволи кутилгандан ҳам оғирроқ бўлиб чиқди. Santistas.net’нинг хабар беришича, журналист Родольфо Гомес маълумотларига кўра, у 2025 йил охиригача майдонга қайта олмаслиги мумкин. Яқин кунларда "Сантос" ҳужумчиси яна жароҳат олгани айтилмоқда.

Бироқ футболчининг қийинчиликлари фақат тиббий муаммолар билан чекланиб қолмаяпти. Гомеснинг таъкидлашича, Неймар спиртли ичимликлардан воз кеча олмаяпти ва спорт тартибига амал қилмаяпти.

"У виски ва энергетик ичимликларга берилиб кетган. Шунингдек, чилим чекиб, фақат тонг отиш арафасида ухлайди," — дея таъриф берди журналист.

Сентябрь ойида Неймар Бразилия терма жамоаси сафига қўшилмади. Карло Анчелотти бу ҳолатни "техник қарор" сифатида изоҳлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Неймар ичимликка ружу қўйиб, спортдан узоқлашмоқда