date

"Бавария" юлдузи Майкл Олисе мавсумда энг кўп голли вазиятлар яратди

"Бавария" юлдузи Майкл Олисе мавсумда энг кўп голли вазиятлар яратди

«Бавария»нинг иқтидорли қанот ҳужумчиси Майкл Олисе жорий мавсум Европа футбол майдонларида ўз номини алоҳида ёзиб қўйди. Франциялик ёш футболчи рақиб дарвозаси учун хавфли бўлган 33 та имконият яратишга муваффақ бўлди. Бу кўрсаткич «WhoScored» портали томонидан қайд этилган ва мавсум бошидан то ҳозиргача барча футболчилар ичида энг юқори натижа сифатида эътироф этилмоқда.

Олисе фаолиятининг ушбу кўтаринки босқичи «Бавария»да унинг жамоавий ва индивидуал аҳамиятини янада оширди. Унинг майдондаги тезкор ҳаракатлари, техник маҳорати ва аниқ узатмалари мюнхенликлар ҳужумида ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

Франциялик футболчидан кейин иккинчи ва учинчи ўринларни инглиз премьер-лигаси ва испан Ла Лигасининг юлдузлари — «Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳамда «Барселона» қанот ўйинчиси Рафинья эгаллаб турибди. Улар ҳар бири 30 тадан хавфли вазият яратиш билан Олесенинг энг яқин рақиблари бўлиб туришибди.

Кучли учликка энг яқин бўлган футболчи — «Барселона»нинг ёш истеъдоди Ламин Ямал. У мавсум давомида 29 та имконият яратиб, ўзининг ёш бўлишига қарамай катта салоҳиятга эга эканини намойиш қилди.

Кучли бешлик рўйхатини «Челси» ярим ҳимоячиси Коул Палмер ёпиб берди. У ўз навбатида жамоаси учун 24 та хавфли вазият яратди ва жамоавий ўйинда муҳим роль ўйнаётганини кўрсатди.

Бу рақамлардан кўриниб турибдики, Европа топ чемпионатларида ҳозирда қанот ҳужумчилари ва ижодкор ярим ҳимоячилар ўйин тақдирини ҳал қилувчи омилга айланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бавария" юлдузи Майкл Олисе мавсумда энг кўп голли вазиятлар яратди