Ўзбекистон чемпионатининг 23-турида «Андижон» ўз майдонида ОКМКни қабул қилиб, Усмонали Исмоналиевнинг голи эвазига ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, «бургутлар» 2011 йилдан бери олмалиқликларни мағлуб этолмаётган эди. Миржалол Қосимов эса шу кунгача мураббий сифатида «Андижон»га ютқазмаган эди.
5 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйган Максим Шацких жамоаси очколарини 25 тага етказиб, 110-ўринга кўтарилди. 40 очкоси бор ОКМК 4-поғонага жойлашган.
Суперлига. 23-тур
Андижон — ОКМК 1:0
Гол: Усмонали Исмоналиев (30).
Андижон — Эржан Токотаев, Абубакр Ашуров, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Исмаил Акинаде, Саидумар Саиднуруллаев (Отабек Жўрақўзиев, 70), Сардор Азимов, Дамир Темиров (Муҳаммадюсуф Мирқодиров, 88), Усмонали Исмоналиев (Бектемир Абдуманнонов, 84), Дониёр Абдуманнопов (Абдураҳмон Абдуллаев, 88), Муҳаммадкарим Тоиров, Кристиан Новак.
ОКМК — Жавоҳир Илёсов, Гиорги Папава (Ойбек Рустамов, 46), Авазбек Ўлмасалиев, Дилшод Аҳмадалиев, Азиз Холмуродов, Хуршид Ғиёсов, Рубен Санчес (Сардор Мирзаев, 84), Наоки Сенага (Асад Собиржонов,60) Ислом Тўхтахўжаев, Арихиро Сентоку (Али Абдураҳмонов, 70), Нодир Абдураззоқов (Саидафзал Ахроров, 46)
Огоҳлантиришлар: Дилшод Аҳмадалиев (26), Азиз Холмуродов (40), Сардор Азимов (45+3), Ислом Тўхтахўжаев (58), Асад Собиржонов (90+2).