date

Роналду “Ан-Наср”ни ғалабага етаклади ва янги рекорд ўрнатди

Роналду “Ан-Наср”ни ғалабага етаклади ва янги рекорд ўрнатди

Криштиану Роналду етакчилигидаги “Ан-Наср” Саудия Арабистони Профессионал лигасида ўзининг кетма-кет тўртинчи ғалабасини нишонлади. Бу гал риёдликлар Жидданинг “Ал-Иттиҳод” клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва мухлисларини яна бир бор қувончга шерик қилди.

Беллашувдаги ғалаба учун муҳим голларни икки машҳур юлдуз – Садио Мане ва Криштиану Роналду киритишди. Мазкур натижа нафақат жамоа учун, балки Роналдунинг шахсий карьераси учун ҳам катта аҳамият касб этди. Чунки 40 ёшли ҳужумчи янги тарихий кўрсаткичга эришиб, расмий учрашувларда урган голлари сонини 946 тага етказди. Бу натижа унинг олдиндан ўзига тегишли бўлган рекордини янада мустаҳкамлади.

Португалиялик супер юлдуз учрашувдан сўнг Instagram ижтимоий тармоғида ўз фикрини билдириб, мухлисларга шундай деб мурожаат қилди:
— Бу “Ан-Наср”! Мана биз киммиз.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналдунинг “Ан-Наср” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Мухлислар ва экспертлар эса ҳозирдан унинг голлари сонини 1000 тага етказа олиш-олмаслиги ҳақида қизғин муҳокамаларни олиб боришмоқда. Унинг жорий формаси ва ғалабага бўлган чанқоқлиги эътиборга олинса, бу имконият йўқ эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду “Ан-Наср”ни ғалабага етаклади ва янги рекорд ўрнатди