date

"Ал Иттиҳод" Лоран Блан билан йўлларни ажратди, чемпион мураббий истеъфода

"Ал Иттиҳод" Лоран Блан билан йўлларни ажратди, чемпион мураббий истеъфода

Саудия Арабистонининг машҳур клуби — "Ал Иттиҳод"да кутилмаган воқеа рўй берди. Жамоа раҳбарияти Франциядан келган тажрибали мураббий Лоран Блан билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди.

Лоран Блан 2024 йил 13 июль куни расман "Ал Иттиҳод" бош мураббийи сифатида ишга киришганди. Шундан бери у жамоа сафида жами 46 та баҳсни олиб борди. Ушбу ўйинларда клуб 35 та ғалаба қозонди, 5 марта дуранг қайд этди ва атиги 6 бор мағлубиятга учради. Мазкур кўрсаткичлар мураббийнинг самарали фаолият юритганидан далолат берса-да, барибир раҳбарият билан йўллар ажралиши ортиқча баҳсларга сабаб бўлди.

Айниқса, ўтган мавсум Лоран Блан бошчилигида "Ал Иттиҳод" мамлакат чемпионлигини қўлга киритгани мухлислар хотирасида яққол сақланиб қолган. Унинг қўл остидаги жамоа нафақат кучли ўйин кўрсатди, балки Саудия футболи тарихида ёрқин из қолдирди.

Шу билан бирга, жорий мавсум ҳам ёмон бошланмаган эди. Чемпионатнинг 4-туридан сўнг "Ал Иттиҳод" 9 очко тўплаб, турнир жадвалида 3-поғонадан жой олган. Бу натижа рақибларга нисбатан катта устунлик бўлмаса-да, клубнинг юқори савиядаги имкониятларини намоён этарди.

Аммо раҳбариятнинг ички қарашлари ва клуб стратегияси натижасида Лоран Блан билан шартномани бекор қилишга олиб келди. Ҳозирда жамоа келгуси учрашувларга қайси мураббий қўл остида тайёргарлик кўриши борасида расмий маълумот берилмади.

Шуни айтиш керакки, Лоран Блан нафақат Саудия футболида, балки жаҳон футболида ҳам катта тажрибага эга мураббий ҳисобланади. Унинг "Ал Иттиҳод"даги қисқа, бироқ самарали даври клуб тарихида ёдда қолиши аниқ.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ал Иттиҳод" Лоран Блан билан йўлларни ажратди, чемпион мураббий истеъфода