date

"Олтин тўп" соҳиби Каннаваро Ўзбекистон таклифини рад этди

"Олтин тўп" соҳиби Каннаваро Ўзбекистон таклифини рад этди

2006 йилда «Олтин тўп»ни қўлга киритган италиялик машҳур футболчи ва мураббий Фабио Каннаваро, «Спорт-Экспресс» хабарига кўра, бир вақтнинг ўзида Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари таклифини қабул қилмади.

Манбаларнинг маълумот беришича, 52 ёшли мутахассис бу таклифларга хушмуомалалик билан рад жавобини берган. Каннаваро ҳозирда асосий мақсадини Италияга қайтиш ва мавсум давомида имконият туғилса, А Серияси жамоаларидан бирини бошқариш билан боғламоқда.

Аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистон ОАВларида Каннаваро билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ афсонавий футболчи эътиборини Европа, айниқса, Италияда ишлаш имкониятига қаратмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Каннаваро мураббийлик фаолияти давомида «Ал-Аҳли», «Гуанчжоу Эвергранд», «Ан-Наср», «Тяньцзинь Цюаньцзянь», Хитой миллий терма жамоаси, шунингдек, Европада «Беневенто», «Удинезе» ва Загребнинг «Динамо» клубларини бошқарган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Олтин тўп" соҳиби Каннаваро Ўзбекистон таклифини рад этди