date

«Реал» ёзда катта трансфер режасига киришди

«Реал» ёзда катта трансфер режасига киришди

Мадриднинг машҳур «Реал» клуби раҳбари Флорентино Перес келаётган ёз мавсумида жамоани янги кучлар билан тўлдириш ниятида экани маълум бўлди. Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар берди.

Манбаларга кўра, «қироллик клуби» камида иккита катта трансфер амалга оширишни режалаштирмоқда. Янги футболчилар рўйхатида асосан ярим ҳимоячиларга эътибор қаратилган.

Хусусан, «қаймоқранглилар»нинг асосий мақсадларидан бири «Манчестер Сити»нинг тажрибали хавбеки Родри ҳисобланади. Шунингдек, Италиянинг «Комо» клуби аъзоси бўлган Николас Пас ҳам эҳтимолий харид сифатида кўрилмоқда.

Шу тариқа, «Реал» раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш ва янги мавсумда ҳам юқори мақсадларга эришиш учун жиддий қадамлар ташламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ёзда катта трансфер режасига киришди