date

Туркиянинг “Йени Малатьяспор” клуби 974 кунлик "қора серия"ни тугатди

Туркиянинг “Йени Малатьяспор” клуби 974 кунлик "қора серия"ни тугатди

Футбол дунёсида жуда кам учрайдиган ҳолат Туркия чемпионати иккинчи дивизионида рўй берди. Бир неча йилдан бери мағлубиятлардан бош кўтаролмаётган “Йени Малатьяспор” клуби ниҳоят шундай қора серияга нуқта қўйишга муваффақ бўлди.

Жамоа 60 та ўйиндан иборат мағлубиятлар силсиласини тўхтатиб, иккинчи дивизионнинг навбатдаги турида “Анқара Демирспор”га қарши майдонга тушди ва баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Бу натижа “Йени Малатьяспор” учун охирги уч йилдаги энг муҳим воқеалардан бири сифатида таърифланмоқда.

Шу тариқа, клуб 974 кундан кейин биринчи марта очкони қўлга киритди. Охирги марта “Йени Малатьяспор” 2023 йилнинг 29 январида “Эюпспор”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганида очкони қўшиб олган эди. Шу вақтдан бери бутун бошли мавсумлар давомида жамоа майдонда фақат мағлубиятлар билан қайд этилиб келди.

Аммо бугунги ҳолатда “Йени Малатьяспор”нинг аҳволи осон эмас. Жамоа ҳозир Туркия иккинчи дивизионида -35 очко билан энг сўнгги поғонада жойлашган. Бунинг сабаби эса, ФИФА томонидан молиявий қонунбузарлик учун берган қаттиқ жазодир. Хусусан, мавсум бошланишидан олдин жамоадан 36 очко олиб ташланган.

Қизиғи шундаки, бу клуб 2021/2022 йилги мавсумда Туркия Суперлигасида иштирок этган ва элита дивизионда ўйнаган эди. Бироқ, чемпионат якунига кўра, клуб қуйи лигага тушиб кетди. Шундан кейинги давр эса бутунлай мағлубиятлар оҳангида кечди.

Ҳозирги кунда эса “Йени Малатьяспор” учун ҳар бир очко қимматли. Улар келгуси турларда камида яна бир неча бор мусобақада ўзини кўрсатишга интилмоқда. Бу дуранг эса клуб тарихидаги оғир паллани бироз бўлса ҳам енгиллаштириб, мухлисларга озгина умид уйғотди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Туркиянинг “Йени Малатьяспор” клуби 974 кунлик "қора серия"ни тугатди