TBR Football тарқатган маълумотга кўра, Мадриднинг «Реал» клуби «Челси» сафида тўп суриб келаётган икки марказий ярим ҳимоячи — эквадорлик Мойсес Кайседо ва аргентиналик Энцо Фернандесга катта қизиқиш билдирган. Испан клуби раҳбарияти уларни майдон марказидаги узоқ йиллик асосий ўйинчилар сифатида кўришни мақсад қилган.
Маълумки, ушбу футболчилар Лондон клубига рекорд даражада қимматга тушган. Жами 207 миллион фунт сарф қилинган: Энцо Фернандес 2023 йил қишида «Бенфика»дан 100 миллион фунт эвазига олиб келинган бўлса, Мойсес Кайседо 2024 йил ёзги трансферида «Брайтон»дан 107 миллион фунтга қўшилган.
Ҳозирча расмий музокаралар бошланмагани айтилмоқда. Бироқ «Реал»нинг «Челси» футболчиларига қизиқиши бир нечта ишончли манбалар томонидан тасдиқланди. Агар келишув амалга ошса, бу трансферлар Ла Лигадаги сўнгги йилларнинг энг шов-шувли битимлари сифатида тарихга кириши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!