Ўзбек футболининг тарихий рақобатларидан бири — “Машъал” ва “Бухоро” тўқнашуви яна майдонга қайтмоқда. Қашқадарёдаги Суперлига баҳси бугун соат 19:00 да старт олади. Беллашув Ғузор шаҳридаги “Марказий” стадионида ўтказилиши режалаштирилган.
Бу икки жамоа ўзаро 18-маротаба куч синашади. Тарихга назар ташласак, “Бухоро”нинг “Машъал” майдонидаги ягона ғалабаси 2002 йилга тўғри келади. Ордан 23 йил ўтса-да, бу натижа такрорланмади. Шу пайтгача ўтказилган кейинги 14 та ўйинда муборакликлар ўз майдонида мағлубиятга учрамаган.
Шунингдек, ҳар бир тўқнашувда рақобат руҳи баланд бўлгани кузатилган. Жамоалар майдонда кескин ва муросасиз ўйин кўрсатиб, мухлисларга томошали беллашув тақдим этиб келган.
Энди барча эътибор бугунги баҳсга қаратилмоқда: “Бухоро” узоқ йиллардан бери давом этаётган нохуш анъанани бузиши мумкинми ёки “Машъал” яна бир бор ўз устунлигини сақлаб қоладими?
Бу саволнинг жавоби кечқурунги ўйиндан сўнг маълум бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!