date

"Манчестер Сити биринчи бўлимда Монакодан устунлик қилди

"Манчестер Сити биринчи бўлимда Монакодан устунлик қилди

Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидаги "Монако" ва "Манчестер Сити" баҳси биринчи бўлимдан сўнг қизиқарли ҳолатда якунланди. Ўйин Францияда, "Луи II" стадионида ўтмоқда. Илк бўлимда томошабинлар 3 та голга гувоҳ бўлишди.

15-дақиқада Эрлинг Холланд "Манчестер Сити"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 18-дақиқада эса "Монако" футболчиси Жеймс Тезе ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 44-дақиқада яна Холланд ўзининг иккинчи голини урди ва инглиз клубига устунликни қайтарди.

Биринчи бўлим статистикасига кўра, "Манчестер Сити" тўлиқ устунликка эга бўлди: тўпга эгалик қилишда 72%га қарши 28%, узатмалар сони 403га қарши 154 ва зарбаларда 10тага қарши 1та.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Манчестер Сити биринчи бўлимда Монакодан устунлик қилди