13:21 / 24.12.2016
6 772

Миржалол Қосимов ва Бахтиёр Ашурматов «Бунёдкор»га қайтмоқда

Миржалол Қосимов ва Бахтиёр Ашурматов «Бунёдкор»га қайтмоқда

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби бошқарувида ўзгариш бўлиши кутилмоқда.

“Қалдирғочлар” устози ҳисобланган Сергей Лушчан ўз ўрнини Миржалол Қосимовга бўшатиб бериши мумкин. Чунки охирги пайтларда Лушчаннинг натижаларидан мухлислар умуман қониқиш ҳосил қлишмаяпти. Шунинг учун клуб мутасаддилари ҳам бу жиҳатни инобатга олган ҳолда “қалдирғочлар”нинг “юраги” Миржалол Қосимов жамоага қайтиши кутилмоқда.

Шунингдек, “Бунёдкор”да Бахтиёр Ашурматов ҳам пайдо бўлиши мумкин. У Миржалол Қосимовга ёрдамчи бўлади.

Бу борада клуб матбуот хизмати ушбу хабарни тасдиқламади ва Лушчаннинг жамоадаги фаолияти давом этаётганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов ва Бахтиёр Ашурматов «Бунёдкор»га қайтмоқда