date

FIFA ЖЧ-2026 расмий тўпини тақдим этди: “TRIONDA”

FIFA ЖЧ-2026 расмий тўпини тақдим этди: “TRIONDA”

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун махсус ишлаб чиқилган расмий тўпни тақдим этди.

Тўпнинг дизайнида қизил, кўк ва яшил ранглар асос қилиб олинган — улар мезбон мамлакатларнинг рамзи ҳисобланади. Янги тўпнинг номи эса “TRIONDA” деб аталди.

ЖЧ-2026 тарихда илк бор 48 жамоа иштирок этадиган мусобақа сифатида ўтказилади. Улар 12 гуруҳга бўлинади ва ҳар гуруҳдан икки жамоа ҳамда учинчи ўринни олган энг яхши саккиз жамоа кейинги босқичга йўл олади. Шу билан бирга, бу мундиалда илк бор 1/16 финал босқичи ҳам жорий этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » FIFA ЖЧ-2026 расмий тўпини тақдим этди: “TRIONDA”