Фабио Каннаваро қанча маош олиши маълум бўлди

Jahongir Latipov Telegram-канали ёзишича, итальян мураббий Фабио Каннаваро яқин кунларда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида расман иш бошлайди.
«Sport-Express» маълумотига кўра, Каннаваронинг йиллик маоши тахминан 4 миллион еврони ташкил этади.
Қиёслаш учун:
– Франция клуби мураббийи – 4,1 миллион доллар.
– Португалия клуби мураббийи – 4,3 миллион доллар.
– Италия термаси мураббийи Лучано Спаллетти ва Нидерландия термаси бош мураббийи Роналд Куман – 3,2 миллион доллар.
Шундай қилиб, Каннаваро маоши жиҳатидан Европанинг етакчи мураббийлари қаторига киради. Бу эса Ўзбекистонни футбол шартномалари бўйича элита давлатлар сафида кўрсатмоқда.






























Изоҳлар 0
…