date

Хави жаҳон чемпионатидаги икки бош фаворитни айтди

Хави жаҳон чемпионатидаги икки бош фаворитни айтди

"Барселона"нинг афсонавий собиқ футболчиси ва мураббийи Хави Эрнандес 2026 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиши мумкин бўлган терма жамоалар ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Менимча, Испания ва Аргентина мундиалда асосий даъвогарлар бўлади. Бу икки жамоа чемпионлик учун курашади, уларнинг салоҳияти ва ўйин услуби юқори," — деди Хави Marca нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати 2026 йил ёзида Шимолий Америка — АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хави жаҳон чемпионатидаги икки бош фаворитни айтди