Англия Премьер-Лигасининг 7-тур марказий учрашувида “Челси” биринчи бўлимни “Ливерпуль” устидан 1:0 ҳисобида якунлади.
14-дақиқада “Челси” ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо жамоаси учун ҳисобни очди ва шу орқали “Стэмфорд Бриж”даги учрашувда устунликни таъминлади.
Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳам фаол ҳаракат қилди. “Челси” тўпни 49% назорат қилди, рақиб эса 51%. Лондон клуби 3 марта зарба берган бўлса, улардан бири аниқ бўлди. “Ливерпуль” эса 2 марта зарба берди, аммо бирортаси дарвозага йўлланмади.
Статистика (1-тайм):
• Зарбалар: Челси – 3, Ливерпуль – 2
• Дарвозага аниқ зарбалар: 1 – 0
• Тўп назорати: 49% – 51%
• Паслар: 225 – 237
• Пас аниқлиги: 84% – 83%
• Фоллар: 6 – 5
• Сариқ карточкалар: 0 – 1
• Офсайдлар: 1 – 1
• Бурчаклар: 1 – 2
Биринчи бўлим “Челси” устунлигида якунланди. Энди иккинчи бўлимда “Ливерпуль” ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!