Ла Лигадаги жозибали баҳслардан бири — “Севилья” ва “Барселона” ўртасидаги учрашувнинг биринчи бўлими якунланди. Ҳисоб — 2:1.
Уй жамоаси 13-дақиқада А. Санчеснинг пенальтидан урган голи орқали ҳисобни очди. Кейин 36-дақиқада И. Ромеро иккинчи голни киритди ва андалусияликларнинг устунлигини оширди.
Бироқ “Барселона” тайм якунланишидан олдин жавоб қайтарди — Маркус Рэшфорд 45+7-дақиқада аниқ зарба билан ҳисобни қисқартирди.
Биринчи тайм статистикаси:
• Зарбалар: Севилья – 7, Барселона – 5
• Аниқ зарбалар: 3 – 3
• Тўп назорати: 46% – 54%
• Паслар: 167 – 190
• Пас аниқлиги: 82% – 84%
• Фоллар: 4 – 5
• Сариқ карточкалар: 1 – 3
• Офсайдлар: 3 – 0
• Бурчаклар: 2 – 4
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар