Ла Лигадаги 8-тур баҳсида “Севилья” ўз уйида “Барселона”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг илк қисмидаёқ андалусияликлар устунликни қўлга киритди:
13-дақиқада А. Санчес пенальтидан ҳисобни очди, 36-дақиқада эса И. Ромеро ҳисобни 2:0га етказди.
“Барселона” биринчи бўлим охирида Маркос Рэшфорднинг голи орқали ҳисобни қисқартирди (45+7’). Аммо иккинчи бўлимда “Севилья” яна фаоллашди ва 90-дақиқада Кармона, 90+6-дақиқада эса Адамс томонидан урилган голлар ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Ўйин статистикаси:
• Зарбалар: Севилья – 13 / Барселона – 17
• Аниқ зарбалар: 5 – 8
• Тўп назорати: 39% – 61%
• Паслар: 265 – 426
• Пас аниқлиги: 77% – 85%
• Фоллар: 18 – 9
• Сариқ карточкалар: 7 – 4
• Бурчаклар: 7 – 6
• Офсайдлар: 10 – 0
Бу ғалаба орқали “Севилья” жадвалда юқорига кўтарилди ва “Барселона”ни мағлуб этиш орқали чемпионлик пойгасини қизитди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!