Испания Ла Лигасининг 8-туридан ўрин олган “Севилья” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Ушбу беллашувда мезбонлар каталонияликларни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўйин стартни фаол бошлаган майдон эгалари 13-дақиқада Алексис Санчеснинг пенальтидан урган голи эвазига ҳисобни очди. 36-дақиқа Исаак Ромеро яна меҳмонлар дарвозасини ожиз қолдириб, орадаги фарқни иккитага оширди. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган 7 дақиқанинг сўнггисида Рэшфорд Педрининг узатмасини голга айлантирди — 2:1.
“Севилья” футболчиси Кармона 90-дақиқада ўз номига гол ёздириб қўйди. Асосий вақтга қўшиб берилган 90+6-дақиқада Адамс ҳисобни йирик 4:1 кўринишига келтирди ва ўйинга нуқта қўйди.
Ла Лига. 8-тур
Севиля — Барселона 4:1
5 октябр, «Рамон Санчес Писхуан»
Голлар: Санчес (13, пеналти), Ромеро (36), Кармона (90), Адамс (90+6) — Рэшфорд (45+7).
Аниқ амалга оширилмаган пенальти: Левандовски (76).
Севиля — Влаходимос, Кармона, Аспиликуэта, Маркан, Суазо, Агуме, Менди (Пеке, 73), Соу (Гудел, 61), Варгас (Янузай, 73), Санчес (Эжуке, 90+3), Ромеро (Адамс, 61).
Барселона — Шесни, Араухо (Гарсия, 46), Кубарси, Кунде, Мартин (Балде, 46), Де Йонг (Кристенсен, 88), Педри, Олмо, Рэшфорд, Ферран (Баржи, 69), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Мартин (16), Маркан (20), Ферран (21), Де Йонг (38), Ромеро (50), Янузай (74), Агуме (81), Рэшфорд (84), Пеке (90+5).
Ҳанси Флик шогирдларига бу натижа қимматга тушиши мумкин. Эртага агар “Реал Мадрид” ўз иштирокидаги учрашувда ғалаба қозонса, турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин.