date

Фабио Каннаваро расман Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!

Фабио Каннаваро расман Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!

Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси расман эълон қилди: 2006 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, Италия футболи афсонаси Фабио Каннаваро эндиликда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи бўлди.

Таниқли мутахассис 3 марта Жаҳон чемпионатида иштирок этган ва 2006 йилда Италия билан чемпион бўлган. Энди у Ўзбекистон терма жамоасини 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган мундиалга тайёрлайди.

Каннаваро ўз штаби билан иш бошлайди. Унга қуйидаги мутахассислар ёрдам беради:

• Ауженио Албарелла — ёрдамчи мураббий (Япония терма жамоаси, “Ювентус”, “Удинезе” ва “Динамо Загреб”да ишлаган);

• Тройзе Франческо — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий (“Беневенто”, “Удинезе” ва “Динамо Загреб”да фаолият юритган);

• Антонио Кименти — дарвозабонлар мураббийи (Италия ёшлар терма жамоаси, “Сампдория” ва “СПАЛ”да ишлаган).

Бу тайинлов Ўзбекистон футболи учун янги босқични англатади — жаҳон даражасидаги тажриба ва профессионал ёндашув миллий жамоани янги мақсадлар сари етаклайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фабио Каннаваро расман Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!