«Манчестер Сити»нинг асосий тўпурари Эрлинг Холанд Лондондаги меҳмон ўйинида ягона, ғалабани таъминлаган тўпни киритди. Норвегиялик форварднинг айтишича, унга ҳисобни очишга рақиб ҳимоячиси Сепп ван ден Бергнинг қатъий ўйини туртки бўлган.
Баҳсдан сўнг Холанд шундай деди: илк дақиқаларда Ван ден Берг доим унга босим ўтказган, туртиб, жисмоний курашга чорлаган. «Ўшанда ўзимга “Яхши, бўлди, кетдик” дедим ва жавоб қайтардим. Бу мен учун чин маънодаги элита даражасидаги гол — энг сараларимдан бири», — дея таъкидлади у.
Ҳужумчи ўйин олдидан оз бўлса-да чарчоқ сезганини, аммо стартдан кейиноқ рақибнинг қaттиққўл ҳаракатлари уни “уйғотиб юборганини” айтиб ўтди: «У мени руҳлантирди — шунинг учун унга мақтовлар ҳам бор, чунки айнан у мени гол уришга “мажбур” қилди», — деди Холанд кулимсираб.
Шундай қилиб, атиги бир зарба «шаҳарликлар»га муҳим уч очко келтирди, Холанд эса яна бир бор тўпурарлик инстинкти ва руҳий барқарорлиги билан мухлисларни ҳайратга солди. Энди «Сити» навбатдаги турга ўз иштиёқини янада оширган ҳолда тайёргарлик кўради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!