date
Add

Тони Кроос: «Барса» услуби гўзал, аммо Европада таваккал кўп...

Тони Кроос: «Барса» услуби гўзал, аммо Европада таваккал кўп...

Собиқ «Реал» маэстроси Тони Кроос рақиб анъанавий йўналишидан йиллар давомида воз кечмай келаётган «Барселона»нинг ўйин услубини даражали баҳо билан тилга олди. Унинг айтишича, каталонияликлар Европадаги энг кўзга яққол, энг томошабоп футболни намойиш этади — ҳатто, энг жозибалиси дейиш мумкин.

Шу билан бирга, Кроос ушбу гўзал услубда хавфли қирра ҳам борлигини эслатди: агар Ламин Ямал, Педри ёки Рафинья каби ижодкорлар «омадсиз кун»ни бошдан кечирса, исталган кучли рақиб «Барса»га жиддий бош оғриқ яратиши, ҳатто Чемпионлар лигасида мусобақадан чиқариб юбориши эҳтимолдан холи эмас.

Германиялик хавбекнинг назарича, бунга ўтган мавсум «Интер»га қарши ярим финалдаги вазият ёрқин мисол бўлган. Унинг фикрича, жорий мавсумда ҳам шунга ўхшаш сценарий такрорланиши мумкин — нокаут босқичида биргина паст темп ёки хато қимматга тушади.

Бироқ Ла Лига доирасида бу хавф камроқ сезилади. Чунки узоқ мавсум давомида «Барселона» ўзининг тўп назорати, позицион устунлиги ва чуқур захираси билан рақобатда мутлақо устунликни сақлаб қолади. Кроосга кўра, лигадаги барқарорлик «блауграна»ни мақсад сари етаклайди, Европада эса ҳар бир майда-чуйда детал ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тони Кроос: «Барса» услуби гўзал, аммо Европада таваккал кўп...