date

«Барселона» Зиданнинг ўғлига кўз тикди

«Барселона» Зиданнинг ўғлига кўз тикди

Sport нашрининг маълум қилишича, «Барселона» марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида Зинедин Зиданнинг ўғли — Элиас Зиданнинг ўйинларини диққат билан кузатмоқда.

19 ёшли футболчи ҳозирда «Бетис» ёшлар жамоаси таркибида ҳаракат қилмоқда. Агар у мавсум давомида ўз салоҳиятини тўлиқ намоён эта олса, каталонияликлар 2026 йил ёзида уни эркин агент сифатида жамоага қўшиб олиши мумкин.

Элиас Зидан ҳозиргача «Бетис Депортиво» сафида 22 та учрашувда майдонга тушган ва ҳозирча гол ёки ассист қайд этмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» Зиданнинг ўғлига кўз тикди