date

«Интер Майами» Алба ўрнига "Реал" собиқ футболчисини олиб келмоқчи

«Интер Майами» Алба ўрнига "Реал" собиқ футболчисини олиб келмоқчи

Мавсум якунланиши билан фаолиятини тугатаётган Жорди Албанинг ўрнини ким тўлдиради? АҚШдаги манбаларга кўра, «Интер Майами»нинг асосий номзоди — «Реал» таркибидан етишиб чиққан, ҳозир эркин агент мақомига эга Серхио Регилон.

Испаниялик қанот ҳимоячиси тезкорлик, катта ҳажмда югуриш ва ҳужумга қўшилишдаги фаоллиги билан танилган. Айнан мана шу сифатлар МЛСдаги динамик ўйинга мос келади, клубга чап қанотда янги нафас бериши мумкин. Энг муҳими — трансфер учун ҳақ тўланмайди, бу эса шартнома шартларини келишишни анча осонлаштиради.

Регилон карьераси давомида «Реал Мадрид», «Севилья», «Атлетико Мадрид», «Манчестер Юнайтед», «Тоттенхэм» ва «Брентфорд» каби клубларда тўп сурган. «Transfermarkt» баҳосига кўра, 27 ёшли ҳимоячининг бозор қиймати 6 миллион еврога тенг.

Албанинг кетиши ортидан чап қанотни қайта қуриш клуб учун устувор вазифага айланади. Шундай шароитда тажрибали, юқори даражада мусобақалашган Регилон «Интер Майами» учун мантиқий ва хавфсиз вариант сифатида кўриляпти. Қолгани — музокаралар ва мураббийлар штаби қарорига боғлиқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Интер Майами» Алба ўрнига "Реал" собиқ футболчисини олиб келмоқчи