date

Криштиану Роналду — футбол тарихидаги илк миллиард доллар соҳиби

Криштиану Роналду — футбол тарихидаги илк миллиард доллар соҳиби

Bloomberg’нинг маълумотига кўра, португалиялик суперҳужумчи Криштиану Роналду молиявий тарих яратди: унинг бойлиги 1,4 миллиард АҚШ долларига етди ва у биринчи марта агентликнинг миллиардерлар индексида футболчи сифатида қайд этилди. Шундай қилиб, Роналду тарихда бу маррага етган илк чарм тўп устасига айланди.

2025 йил июнига келиб “Ан-Наср” билан қиймати 400 миллион доллардан ортиқ янги келишув Роналдуни дунё спорт юлдузлари орасида энг бадавлатлар сафига олиб чиқди. Ҳисоб-китобларга кўра, у 2002–2023 йилларда клублардаги фаолиятидан 550 миллион доллардан зиёд даромад топган.

Роналдунинг тижорий келишувлари ҳам жуда самарали: Nike билан ҳар йили 18 миллион долларлик 10 йиллик шартнома амал қилади. Шунингдек, Armani ва Castrol билан ҳамкорликлар унинг мулкини яна 175 миллион долларга оширган.

Саудияга йўл олгандан сўнг эса у йилига 200 миллион доллар атрофида (солиқлардан ташқари) маош ва бонуслар олмоқда, устига-устак 30 миллион долларлик имзо бонусини ҳам қўлга киритган. Қисқаси, кўрсаткичлар шунчаки рекорд эмас — бу футбол бизнесининг янги босқичи.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду — футбол тарихидаги илк миллиард доллар соҳиби