date

Рэтклифф: Аморимга «МЮ»ни тиклаш учун уч йил берилади

Рэтклифф: Аморимга «МЮ»ни тиклаш учун уч йил берилади

“Қизил иблислар” ҳиссадори Жим Рэтклифф клуб бош мураббийи Рубен Аморим учун аниқ муддат қўйди: жамоанинг Премьер-лигадаги мавқеини яхшилаш ва лойиҳани йўлга қўйишга унга уч йил вақт берилади. Унга кўра, катта ўзгаришлар бир кечада амалга ошмайди, шу боис “Олд Траффорд”да сабр ва режали иш устувор бўлади.

Рэтклифф Аморимнинг дебют мавсуми олий даражада кечмаганини тан олди, бироқ aйнан шу уч йиллик даврда португал мутахассис ўзини юқори тоифадаги мураббий сифатида намоён этиши кераклигини таъкидлади. “Бу — марафон. Бир неча ҳафтада эмас, босқичма-босқич қуриладиган лойиҳа”, — деган маънода ишора қилди у.

"МЮ" раҳбари тарихий параллел ҳам келтирди: сэр Алекс Фергюсоннинг илк икки йили ҳам қаттиқ босим остида ўтган, мухлислар ҳатто истеъфо талаб қилган пайтлар бўлган. Бироқ сабр ва йўналишдан қайтмаслик натижасида бу давр “МЮ” тарихидаги энг ёрқин саҳифага айланди.

Шунингдек, Рэтклифф Микель Артета мисолини эсга олди: “Арсенал”даги дастлабки икки мавсум оғир кечганига қарамай, клуб раҳбарияти унга ишонди ва бугунги кунда лойиҳа самара бера бошлади. Манкунияликлар ҳам шу каби узоқ муддатли нуқтаи назарни танламоқда.

Аморим учун бу ишонч — бир пайтнинг ўзида масъулият ҳамдир. Эндиликда у таркибни мустаҳкамлаш, ўйин фалсафасини сингдириш ва натижани барқарорлаштириш билан бирга, майдондаги интизом ва руҳиятни кўтариши лозим. Клуб эса уни сабр ва қўллаб-қувватлаш билан таъминлайди.

Хулоса: “Олд Траффорд”да курсаткичлар эмас, йўлнинг ўзи ҳам баҳоланади. Фиксланган уч йиллик таймлайн мухлисларга ҳам сигнал — ҳукм чиқаришга шошилмасдан, узоқ масофали лойиҳанинг мевасини кутинг. Энди сўз — Аморим ва унинг жамоасида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рэтклифф: Аморимга «МЮ»ни тиклаш учун уч йил берилади