date

Бразилия Жанубий Кореяни Сеулда йирик ҳисобда мағлуб этди

Бразилия Жанубий Кореяни Сеулда йирик ҳисобда мағлуб этди

ФИФА кунлари доирасида терма жамоаларнинг ўртоқлик баҳслари қизғин тарзда давом этмоқда. Бугун Корея Республикаси ўз майдонида — пойтахт Сеулда Бразилия терма жамоасини қабул қилди. Учрашув “Сеул Жаҳон Кубоги” стадионида бўлиб ўтди ва мезбонлар учун омадсиз тугади.

Жаҳоннинг энг кучли термаларидан бири ҳисобланган Бразилия бу беллашувда рақибини майдоннинг ҳар бир нуқтасида ортда қолдирди. Ўйин давомида Эстевао ва Родриго дубль қайд этди, Винисиус Жуниор эса жамоанинг бешинчи голини урди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
“Сеул Жаҳон Кубоги” стадиони
Жанубий Корея — Бразилия 0:5
Голлар: Эстевао (13’, 47’), Родриго (41’, 49’), Винисиус Жуниор (77’)

Беллашувнинг илк қисмидаёқ бразилияликлар устунликни қўлга киритди. 13-дақиқада Эстевао жамоасига ҳисобда пешқадамлик берди, 41-дақиқада эса Родриго ҳисобни икки баравар оширди. Иккинчи тайм бошланиши билан Бразилия яна фаол ўйин кўрсатиб, рақибни тўлиқ босим остида ушлади.

47-дақиқада Эстевао яна бир бор тўпни дарвозага жойлади, орадан кўп ўтмай Родриго ўзининг иккинчи голини киритди. Учрашув якунига яқин Винисиус Жуниор ҳам ўз ҳиссасини қўшиб, ҳисобни 5:0 кўринишига етказди.

Корея термаси ўйин давомида бир неча имконият яратди, аммо Бразилия ҳимояси ва дарвозабонининг ишончли ўйини сабаб гол уришнинг иложи бўлмади.

Бразилия терма жамоаси энди навбатдаги ўртоқлик баҳсини 14 октябрь куни Японияга қарши ўтказади. Учрашув Тёфу шаҳрида бўлиб ўтади ва у Жанубий Америка чемпионлари учун навбатдаги муҳим синов бўлади.

Корея термаси эса бу мағлубиятдан зарур хулоса чиқариб, келгуси баҳсларда хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бразилия Жанубий Кореяни Сеулда йирик ҳисобда мағлуб этди